Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё деҳқон бозори олдидан велосипед ўғирлаб кетган шахс ушланди

4 ноябрь куни Оқдарё туман ИИБга туманнинг Наврўз МФЙда яшовчи, Т. ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида 2020 йил 02 ноябрь куни туманнинг Лойиш шаҳарчасида жойлашган “Оқдарё деҳқон бозори” кириш дарвозаси олдида қаровсиз қолдирган бозор баҳоси 1.000.000 сўмлик “Урал-28” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасига кўра, мазкур жиноят Оқдарё тумани Узунқишлоқ маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Р. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, ўғирланган “Урал-28” русумли велосипед тегишли тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.