Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ

Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейи 2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф иқтидорли битирувчиларини  танлов асосида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилади:

1) Хорижий тиллар ўзбек гуруҳи (инглиз, немис, француз тиллари);
2) Хорижий тиллар рус гуруҳи (инглиз тили);
3) Шарқ тиллари (корейс, япон, хитой, араб тиллари);
4) Ижтимоий-гуманитар фанлар;
5) Аниқ фанлар (иқтисод);
6) Аниқ фанлар (техника).

Танловнинг дастлабки босқичи шу йилнинг 10 июнга қадар онлайн  шаклда «samdchti-al.uz» сайти ва @samdchtial_test телеграм каналимиз орқали бўлиб ўтади. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 20 июндан 30 июнгача онлайн шаклда @davlatbek ёки @Abdullayev_Utkir телеграм манзилларига ҳужжатларни (ххх.pdf шаклда ёки расм кўринишида) юборилиши сўралади.

Саралаш имтиҳонлари ўтказиш вақти жорий йилнинг 10 июлидан 25 июлигача ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, аниқ вақт қўшимча равишда маълум қилинади.

Академик лицейда махсус сертефикатга эга бўлган Республикамиз ва хорижлик юқори малакали ўқитувчилар дарс машғулотларини ҳалқаро стандартлар асосида олиб боришади. Бундан ташқари ўқувчиларимиз CEFR, IELTS, FIT IN DEUTSCH халкаро сертификатларга хам эга бўлишмоқда. Иқтидорли ўқувчилар учун  “РЕКТОР СТИПЕНДИЯСИжорий этилган.

Узоқдан келган ўқувчилар ётоқхона ҳамда 3 маҳал  имтиёзли овқат билан таъминланади.

Лицейда ўқиш муддати 2 йил.

Қўшимча маълумотларни «samdchti-al.uz» сайтидан олишингиз мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳри Алишер Навоий кўчаси, 57-уй.

Мўлжал: Университет хиёбони (булвар), СамДУ физика факультетининг орқа томони, “Савдогар банк” ёнида жойлашган.

Телефонлар: +998905031725, +998911879441, +998933557573, +998662331154.

Реклама ҳуқуқи асосида.