Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон – Яман учрашувини суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошқаради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ўйинни суриялик ҳакам бошқариб боради. Ҳанна Ҳаттаб Ўзбекистон – Яман учрашуви бош ҳаками этиб тайинланди.

Таъкидлаб ўтамиз, ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00 да бошланади.

ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).

 

Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)

Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)

Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).