Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони нима учун кўпайиб бормоқда?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Нега шунча чекловларга қарамай, кундан-кунга коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков жавоб берди:

"Хабарингиз бор, коронавирус касаллигига чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, коронавирус касаллиги бўйича нохуш ҳудуддан олиб келинган республикамиз фуқаролари, уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан машғул бўлган тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳам карантинда бўлиб туришибди.

Ҳозирги кунда 100 мингдан кўпроқ фуқароларимиз карантинда (стационар ва уй шароитида) турганлигини эътиборга олсак ва касалликнинг инкубацион даври 14 кун эканлигини эътиборга олсак, улар орасидан касаллик чиқишига ҳам тайёр бўлишимиз керак. Профилактик тиббиётнинг асосий вазифаси, у ҳам бўлса касаллик ўчоғини жиловлаш ва бартараф қилиш ҳисобланади".