Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

O‘zLiDeP раиси ваъдасининг устидан чиқди

Депутат кўмагида 1-гуруҳ ногирони Сайдулла Умаров уйининг томи шиферланадиган бўлди.

Гап шундаки, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, O‘zLiDeP  вилоят кенгаши раиси Шерали Юлдашев Каттақўрғон туманидаги олис Жизмонсой маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар билан ўтказган учрашувларда, 1-гуруҳ ногирони Сайдулла Умаров уйининг томи  шифер қилинмаганлиги туфайли ёғинли кунларда чакка ўтишидан шикоят қилган эди. Депутат учрашувда саховатли тадбиркорлар кўмагида уйнинг томини шифер қилишда кўмак беришига ваъда берди.

Саховатпеша тадбиркор ёрдами билан С.Умаров оиласига 60 дона шифер етказиб берилди.

- Муборак Рамазон ойларида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос қадриятлардан бири, - дейди Ш.Юлдашев. - Фахр билан айта оламанки, бугунги падемия даврида партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар кам таъминланган оилаларга кўмак бериш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда ташаббускор бўлишмоқда. Партиямиз депутатлари томонидан ўрганилган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни кўпроқ қамраб олиш учун манзилли қўллаб-қувватлашга ҳакарат қиляпмиз. Шунингдек, уларнинг яшаш шароитини яхшилаш ва камбағалликдан чиқариш, меҳнатга жалб қилиш мақсадида шароитига қараб, жўжалар, томорқа учун кўчатлар, сабзавот ва полиз экинлари уруғлари ҳам етказиб берилмоқда.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.