Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда дераза орқали уйга кирган ўғри ушланди

2019 йил 13 августга ўтар кечаси номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани Мустақиллик МФЙда яшовчи 30 ёшли Ш.Ҳ. исмли аёлни уйига дераза орқали кириб, хонасидан “Huawei” ва “RedMi-6” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фидокор МФЙ Новали қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли Қ.Ю. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.