Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Покистонда уюштирилган портлаш оқибатида 6 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Эрон билан чегарадош бўлган ҳудудда қўлда ясалган портловчи модданинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида Покистон қуролли кучларининг 6 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 майдан 9 майга ўтар кечаси мамлакат қуролли кучлари генерал-майори Бабар Ифтихар хабар берди.

“Жанубий Белужистон чегара корпуси автомобили қўлда ясалган бомбани масофадан туриб ҳаракатга келтириш оқибатида портлатилганидан сўнг, бир нафар зобит ва беш нафар аскар қурбон бўлди”, деб ёзди Ифтихар ўзининг Твиттер саҳифасида.

Покистон ҚК берган маълумотга кўра, ҳарбий хизматчилар Эрон-Покистон чегарасидан 14 километр узоқликдаги ҳудудда олиб борилган патруль хизматидан қайтаётган бўлишган.