Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди

Қирғизистон Олий суди жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди.

Жорий йил июнь ойида Бишкек Биринчи май тумани суди Атамбаевни мазкур иш юзасидан 11 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этган эди.

Sputnik Қирғизистон агентлиги хабарига кўра, жиноий иш Биринчи май тумани судида бошқа таркибда янгидан кўриб чиқилиши юборилган.

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин тумани суди ҳукми билан 16 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг мол-мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.