Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги қишлоқ аҳолиси ароқдан воз кечишга қарор қилди

Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжой тумани, Ноогарди қишлоғи аҳли спиртли ичимликлар истеъмолидан воз кечишга қарор қилди, деб хабар қилади «Turmush».

6 сентябрдан қишлоқда алкогол сотувига тақиқ жорий этилди.

Маҳаллий оқсоқолларга кўра, спиртли ичимликлар туфайли қишлоқда турли нохуш ҳодисалар рўй бермоқда. Шу сабабли мазкур чорани қўллашга мажбур бўлишган.

Ҳамқишлоқлар уларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг қишлоқ дўконларидаги барча алкогол маҳсулотлари 90 минг сом (1,3 минг АҚШ доллари)га сотиб олиниб, йўқ қилинди.