Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қизиқарли фактлар: 100 ёшгача ва ундан кўп умр кўрганларнинг 80 фоизи аёллардир

  1. Бир кунда болалар ўртача 400 марта, катталар эса 15 маротаба кулади.
  2. Одам ҳаёти давомида 5 та Ер экваторига тенг масофани босиб ўтади.
  3. Болалар олти-етти ойлик пайтида ҳам овқат еб, ҳам баравар нафас олади. Катталар буни уддалай олишмайди.
  4. Чарли Чаплин ўз қиёфадошлари ўртасида бўлиб ўтган танловда иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган.
  5. 2003 йили яна бир спорт тури расман таъсис этилди. У бокс ва шахматни ўзида бирлаштирган бўлиб, шахбокс деб аталади.
  6. Одам терисидаги тирик организмлар ер юзининг жами аҳолисидан бир неча ўн карра кўпроқни ташкил этади.
  7. Ҳар 5 сонияда дунёда 5 нафар чақалоқ дунёга келади.
  8. Дунё бўйича 365 миллион одам ўз компьютерига эга. Ер юзининг тенг ярим аҳолиси компьютер ва телефон нималигини билмайди.
  9. 100 ёшгача ва ундан кўп умр кўрганларнинг 80 фоизи аёллардир.