Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия Федерацияси АҚШга тиббиёт воситалари ортилган самолёт юборди

Кеча тунда Россия томонидан АҚШга юборилган, тиббиёт воситалари ортилган самолёт Нью-Йоркнинг JFK аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновнинг сўзларига кўра, самолёт юкхонасига тиббий жиҳозлар, дезинфекция воситалари, тиббиёт ниқоблари, кўзойнак ва дори-дармонлар юкланган. Россия элчиси шунингдек, зарурият туғилганда АҚШ ҳам Россияга ўз ёрдамини кўрсатишига ишонч билдирди.

Россия ТИВ вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, коронавирус тарқалишига қарши кураш олиб бориш мақсадида юборилган ушбу юкнинг тенг ярми учун пулларни Америка томон тўлаган. Қолган харажатлар Россиянинг бефосита инвестициялар фонди томонидан қопланган.