Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида ўтказилган рейдда ноқонуний йўловчи ташувчи “Дамас”лар ушланди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ноқонуний одам ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини аниқлаш ва чоралар кўриш бўйича қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рейд давомида бугун, 18 июль куни 5 та ноқонуний йўловчи ташувчи “Дамас” аниқланиб, автомашиналар жарима майдончасига қўйилди.

Бундан ташқари 12 та сариқ рангли такси автомашина ҳайдовчиларининг транспорт воситалари носозлиги, санитария гигиена талабларига жавоб бермаслиги бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, лицензия варақалари 10 кун муддатга тўхтатилди. Шунингдек, 2 та йўловчи ташувчи автобусда ҳам шу каби камчиликлар аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.