Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд давлат университети академик лицейи ҳамда олимпия захиралари спорт мажмуалари биноларида 2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан 2019 йил 12 июль куни соат 6.00 дан 12.00 гача Самарқанд шаҳридаги Рудакий кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташган қисмидан Даҳбет кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Бу ҳақда  Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.