Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида бўлиб ўтган уришиш юзасидан маълумот

Бугун, 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Қорасув массиви, Обод маскан маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган Туркия давлати ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қурилиш майдони ҳовлисида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжаллашган.

Уришиш сабаб 3 нафар Туркия ва 1 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати.