Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 11 нафар маҳкум авф этилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 август куни Президентимизнинг “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги фармони имзоланиб, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар афв этилиб, жазодан озод этилди.

Самарқанд вилоятидаги иккита манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 11 нафар маҳкумларга нисбатан авф эълон қилинди. Шундан 5 нафари жазони ижро этиш колонияларидан озод қилинган бўлса, 6 нафарининг жазоси учдан бир қисмига қисқартирилди.

Жумладан, Ургут туманидан Ҳасан Набиев, Адҳамжон Тугалов, Каттақўрғон туманидан Абдуллоҳ Эркинов, нарпайлик Рашид Эргашев, пахтачилик Камолиддин Тожиевлар қайд қилинган фармонга асосан ўталмай қолган жазодан озод этилиб ёки жазоси енгилроғига алмаштирилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

Н.Уразалиев,

вилоят прокуратураси бўлим прокурори.