Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 27 нафар маҳкум инсонпарварлик принципи асосида муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Конституция ва ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига асосланган бўлиб, Жиноят кодексидан иборатдир.

Жиноят кодексида шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек, жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш назарда тутилган.

Жиноят кодекси 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш нормаси ўз аксини топган.

Мазкур қонун талабларига кўра, жазодан озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда жазонинг белгиланган қисмини ўтаган маҳкумга нисбатан қўлланилади.

Бугун, 7 май куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судьялар А.Олтибоев, З.Аҳмедова, Ф.Раҳмонов ва Ф.Саматовлар томонидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИБ ФМБ бошлиғининг жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар орасидан ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 27 нафар маҳкумнинг жазоси инсонпарварлик принципи қўлланилиб, муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Бегзод ЖУМАБОЕВ,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси.