Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги сайлов жараёнини 67 нафар мухбир ва блогерлар ёритиб боради

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайлов жараёнини ёритиш бўйича 67 нафар республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари, вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар аккредитациядан ўтказилди.

Рўйхатдан ўтказилганлар учун жойларда сайлов жараёнининг бориши, амалга оширилаётган ишларни ёритиш бўйича махсус гувоҳномалар берилди.

Жумладан:

Республика ОАВнинг вилоятдаги вакиллари – 12 нафар;

Республика ТВ мухбирлари – 7 нафар;

Вилоят ТВ – 19 нафар;

Вилоят газеталари (шаҳарлар ва туманлар газеталаридан ташқари) – 13 нафар;

Веб-сайт мухбирлари – 9 нафар;

Блогерлар – 7 нафар.