Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Қўшработда мастер-класс ўтказди

Бугун Қўшработ туманида “Шахмат билан ҳамнафасман” шиори остида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.

''Нуроний'' жамғармаси туман бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 14-60 ёшдан юқори бўлган ҳаваскор шахматчилар беллашди.

Аҳамиятли жиҳати, мусобақада шахмат бўйича жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров иштирок этиб, тумандаги ёшларга маҳорат дарси ўтди.

Шундан сўнг Ж.Синдоров иштирокчиларнинг барчаси билан бир варакайига мусобақалашди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).