Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шерзод Шерматов: “Фарзандингизни Президент мактабларида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг”

“Президент мактабларида қабул ва таълим жараёни Буюк Британиянинг Кембридж университети билан ҳамкорликда олиб борилишини инобатга олиб, инглиз тили ўрганишнинг муҳимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқчиман”, – деди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebookдаги саҳифасида.

Вазир ҳали имтиҳонларнинг қандай ўтиши ҳақида маълумотлар мутахассислар томонидан ишлаб чиқилгандан кейин батафсил эълон қилиниши, инглиз тилини ўрганишни эса ҳозирдан бошлаш кераклигини айтган. Шунингдек, Президент мактабларига ўқувчилар биринчи йилда 5-10-синфларга қабул қилинишини инобатга олиб, айнан шу ўқув йилида ушбу мактабларга киришга имконият кўпроқ бўлиши ҳамда кейинги йиллардан эса қабул фақат 5-синфдан экани ҳақида маълумот берилган.

"Бу мактаблар қобилиятли фарзандларимиз учун ўзига хос ижтимоий лифт вазифасини ўтайди, чунки бу каби шароитда ўқиган оддий оиланинг фарзандига келажакда катта имконият эшиклари очилади. Шунингдек, бу мактабларга кира олмаган тақдирда ҳам фарзандингизнинг инглиз тилини билиши унинг келажакда муваффақиятга эришишига жиддий туртки бўлади", – дейди Шерзод Шерматов.