Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Солиқ қўмитаси раиси Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини кўриб чиқдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Беҳзод Мусаев депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг ижтимоий ривожлантириш масалаларига оид барча муаммолар парламент билан яқин ҳамкорликда фаол ва самарали ҳал этилади, деган қатъий ишонч билдирди.

Муҳокамалар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Беҳзод Мусаев номзоди депутатлар томонидан маъқулланди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.