Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик спорт фахрийлари ёдга олинди ва эъзозланди

Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спорт фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди. Шунингдек, тадбирда  Жаҳон ва Осиё ўйинларида ғолиб бўлган ёш спортчилар ҳам иштирок этди.

– Устозлик шарафини ўзим ҳозирда устоз бўлганимда ҳис этмоқдаман, – дейди Осиё ўйинлари чемпиони Мўминжон Абдуллаевнинг устози Шароф Мўминов. – Бугунги тадбирда ҳам спорт соҳасида доим маслаҳат берадиган ва қўллаб-қувватлаб келаётган фахрий устозларим Йўлдош Исканов ва Раббим Ташановлар билан кўришдик, спорт тадбирларидаги қизиқарли воқеаларни эсладик.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Ҳусан Элтоев.