Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқликларга давлат хизматлари кўрсатилади

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Тойлоқ тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Ўрай-Элипок маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади.

Тадбир жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар  Ўрай-Элипок МФЙда ўтказилади.

Сайёр хизматлар давомида:

-  электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш;

-  фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;

-  тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;

- жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;

- давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш каби давлат хизматлари кўрсатилади.

Тойлоқ тумани Давлат хизматлари маркази.