Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туннель қуриш ишлари бошлангани боис Самарқанд шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари чорраҳасида трамвай ва транспорт воситалари учун туннель қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокими  Б.Облоқулов фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида бугун, 7 сентябрдан бошлаб (қурилиш ишлари тугатилгунга қадар) транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди:

- Рудакий кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган қисмидан, Рудакий-Бўстонсарой кўчалари чорраҳасигача;

- Бўстонсарой-Рудакий кўчалари чорраҳасидан, Рудакий-Даҳбед кўчалари чорраҳасигача;

- Бўстонсарой-Рудакий кўчалари чорраҳасидан, Рудакий-Чуқурйўл кўчалари туташмасигача;

- Рудакий-Чуқурйўл кўчалари туташмасидан, Бўстонсарой-Рудакий кўчалари чорраҳасигача бўлган қисмигача.