Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ucell" 100 фоиз давлатга тегишли компания

Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Иман Каримоваларнинг мактублари кенги муҳокама қилинди.

Мактубда, хусусан, Г.Каримова гўё "Ucell" акцияларига эгалик қилиши ва ҳозирги пайтда компания давлат томонидан эмас, бошқа мулкдорлар томонидан муваффақиятли бошқарилаётгани ҳақида айтилган.

"Ucell" томонидан эълон қилинган расмий баёнотда ҳам ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидлаб ўтилган.

2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Швеция ҳукуматига тегишли Telia гуруҳидан COSCOM устав капиталидаги 100 фоиз улуши 215 миллион долларга ва Telia гуруҳининг COSCOM компаниясига 485 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз мажбуриятларини тўлаб сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Г.Каримова компаниянинг акцияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.

Шундай қилиб, 2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси ваколатли агентлиги орқали COSCOMни Telia компаниялар гуруҳидан сотиб олди ва энг муҳими, унга эгалик қилишни ва бошқаришни давом эттирмоқда. COSCOMни сотиб олиш жараёни бир қатор давлатларнинг барча зарур ҳуқуқий, молиявий ва тартибга солиш талабларига мувофиқ қатъий тартибда амалга оширилган.

"Юқоридаги хатда ягона ҳақиқат COSCOM муваффақиятли бошқарилиб келинаётганлиги. Бир ярим йилдан кам вақт ичида компаниямиз Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация соҳасида илғор технологияларни ривожлантиришда ҳақиқий етакчига айланди", дейилади компания расмий баёнотида.