Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уч марта маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Бир йил мобайнида 3 марта маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Бир марта вояга етмаган қиз болани уриб юбориб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолганлиги учун белгиланган жазо чораларига қарамасдан, яна такроран транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи М.Р.га нисбатан суд қарори эълон қилинди.

Ушбу қоидабузар ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 2-қисмига кўра, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини, транспорт воситасини спиртли ичимлик ичган ҳолда бошқармасликни сўраб қолади.