Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут бозорида қалбаки доллар сотаётган "валютчик" қўлга тушди

Департаментнинг Самарқанд вилояти, Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида “Ургут савдо комплекси” дарвозаси олдида фуқаро Ф.Б. жами 2.300 АҚШ доллари миқдордаги қалбаки купюраларни сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.