Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Азамат Абдураҳмонович Туронов Ургут тумани ҳокимининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача А.Туронов Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

1995 йилда Туркиянинг Улудағ университетини тамомлаган А.Туронов 2018-2019 йилларда Жомбой тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Маълумотларга кўра, Ургут тумани ҳокими Мамат Турдиев айни пайт меҳнат таътилида. Шу сабабли А.Туронов вақтинча ҳоким вазифасини ҳам бажаради.