Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут туманида баландлиги 62 метр бўлган байроқ қад рослади

Мамлакатимизнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Ургут туманидаги Жартепа чегара пости яқинида баландлиги 62 метр бўлган давлатимиз байроғи қад ростлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу байроқ қад кўтарилиши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туман ҳокимлиги, нуроний отахону-онахонлар сўзга чиқиб, туман аҳлини муборакбод этишди.

Шунингдек, тадбир давомида ургутлик ёшлар иштирокида веломарафон ўтказилди.