Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутлик бедарак йўқолган аёл қидирилмоқда

Воҳидова Турсунтош Ҳамдамовна қидирилмоқда. У 24.03.1986 йил Ургут туманида туғилган. Ургут тумани “Мўминобод” МФЙда яшаган.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см, сочлари қора оқ оралаган, тишлари олд тепа қисми сариқ рангда, пастки қисми оқ рангли табиий, кўзлари қора, гапирган вақти тез-тез шошиб гапиради.

Ушбу шахс 2019 йил 11 май куни ўз яшаш уйидан чиқиб кетиб, шу билан уйига бошқа қайтиб келмаган, бедарак йўқолган.

Агарда Сиз ушбу шахсга нисбатан маълумотга эга бўлсангиз ёки ушбу шахс ҳақида бирон бир хабар бўлса дарҳол 66 240-14-55,  97 406-22-92, 97 928-50-04  рақамли телефонларга хабар беришингизни сўраймиз.

Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши ва моддий мукофотланиши  кафолатланади.

Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ.