Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уяли алоқа воситаларини озиқ-овқатлар орасига яшириб ўтаётган фуқаро тўхтатилди

Божхона ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортида уяли алоқа воситаларини яширинча олиб киришга уринган фуқаронинг “устамонлигини” фош этишди.

«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро З.Р. ҳаракатланиш учун «яшил» йўлакни танлаб, божхона ходимининг оғзаки сўровида сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари борлигини маълум қилди.

Бироқ,  фуқаро З.Р. нинг қўл юклари рентген-сканер қурилмаларидан ўтказилганда, ушбу фуқаронинг “устамонлиги” фош бўлди. Сумкалар ичидаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган ва жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган қиймати 26 миллион сўмлик 114 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.