Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Uzbekistan Airways” Наврўз байрами муносабати билан 50 фоизгача чегирма эълон қилди

«Uzbekistan Airways» компанияси Наврўз байрами муносабати билан республика бўйича барча қатновларга 50 %гача чегирмалар эълон қилди. Чегирмалар 21 мартдан 23 мартгача қуйидагиларга амал қилади:

- индивидуал йўловчилар учун – 30 %;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), ўқувчилар, талабалар ва ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40 %;

- оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50 %;

- нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50 %;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50 %;

- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50 %.

Чегирмалар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади.