Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Валюта биржасида рубль ва сўмда тўғридан-тўғри савдо амалга оширилади

Россия банклари ичида биринчи бўлиб, Росэксимбанк Ўзбекистон халқ банкида ҳисоб рақамини очди. Дастлабки тўловлар ва рублнинг сўмга конвертацияси бўйича илк келишувлар ҳам амалга оширилган. Бу ҳақда «ВЭБ.РФ» Россия давлат корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилган конференцияда Россия экспорт маркази раҳбари Вероника Никишина маълум қилган.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Россия ташқи савдода доллардан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Туркия, Хитой ва Ҳиндистоннинг йирик савдо ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валюталарга ўтмоқда.

Шунингдек, Россиянинг йирик газ ва нефть экспортчилари доллардан еврога ўтган.