Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Вақт машинаси” ихтиро қилинганми?

Инсоният қадим замонлардан буён ўтмишга ёки келажакка саёҳат қилишни хаёлан орзу қилади. Тарихни ўзгартирган воқеаларни ўз кўзи билан кўриш ёки кўп йиллар олдин қилинган хатони тузатиш имконияти турли даврлардаги доно кишиларининг тинчини бузиб келган. Илм-фан ҳанузгача вақтга саёҳат қилиш мумкинлигини билмайди. Шунга қарамай, ўтмишга ёки келажакка саёҳат қилишга муваффақ бўлган тахминлар рўкач қилинади.

«Вақт сайёҳатчиси» 1943 йилда туширилган фотосуратда топилган

Ушбу расм вақтдан-вақтга саёҳат қилиш мумкинлигини тасдиқловчи ягона далил эмас. Бундай «сайёҳлар» қўлларида ёки эгнида ўша даврга тўғри келмайдиган ашёлар билан фотокамералар объективларига тушириб қолинган.

Картинка

Британиялик видеомуҳаррир Стюарт Ҳамфрис 1943 йил туширилган қуёшли кунда англиялик ишчиларнинг пляжга келган суратини ижтимоий тармоқларнинг бирида жойлаштирди. Фойдаланувчиларнинг эътиборини тортган расмнинг марказида турган одам қўлидаги бир нарсани кўздан кечириб турарди. Дарҳол бу одам ўз смартфонини текшираётгани тўғрисидаги тахминлар пайдо бўлди. Бу ҳолатда ишчи яна нимани кўздан кечириши мумкин эди?

Фойдаланувчилар Ҳамфрисни ушбу сирли одам ишчи ниқобида бўлган вақт саёҳатчиси эканлигига ишонтирмоқчи бўлишди. Бироқ Стюарт у одам оддийгина сигарета қоғозини бураётган бўлиши мумкин бўлганлигини таъкидлади.

XXI аср бошидан 1940 йилга тушиб қолган «Вақт саёҳатчиси»

2012 йилда Канада музейидаги кўргазмада 1941 йилда Ванкувер  кўпригининг очилишида туширилган фотосурат қўйилди. Бироқ музейга келганлар ўша йиллардаги модада кийинганлар орасида замонавий қора кўзойнак таққан ва у пайтларда ҳали русумга кирмаган “кардиган” кийган кишига эътибор беришди. У 1941 йилда яшаган меҳнаткашдан кўра, кўпроқ замонавий мегаполис яшовчисини эслатарди. Мутахассислар суратни монтаж қилинганлигини аниқлаш мақсадида ўрганиш учун экспертизага олиб кетишди. Аммо фотосурат қалбакилаштирилмаганлиги тўғрисида хулосага келдилар. Олимлар ҳам бу ҳодиса сабабини тушунтира олишмади.

Виктор Годдарднинг келажакка парвози

Англиялик учувчи жаноб Годдард 1935 йилда Эдинбург яқинидаги ташландиқ аэродром устидан учиб, кўздан кечириш топшириғини олди. Айланиб учиб, аэродром базасига йўл олган Годдард хира сариқ булутлар орасига кириб қолди. Ундан чиқаётиб, у ҳайратланарли манзарани кўрди:  учиш-қўниш майдони бутунлай таъмирланган, янги самолётлар турадиган махсуc бино - Ангарлар ёнида негадир сариқ рангли машиналар турарди. Уларнинг орасида кўк рангли комбинезон кийган механиклар юрарди.

Ўша пайтда Британия қироллиги ҳарбий-ҳаво кучларида сариқ рангли самолёт ва бунақа махсус кийим топилмасди. Бироқ 1939 йилда  Годдарднинг «башорат»и амалга ошди – самолётларни чиндан ҳам сариқ рангга бўяш бошланди ва механикларга кўк рангли комбинезонлар берилди. Эдинбург яқинидаги аэродром эса тартибга келтирилди.

Қабрдан топилган швейцар соати

2008 йилда хитойлик археологлар XV асрда яшаб ўтган Си Цин императорининг қабри ичида қолдирилиши ҳеч ҳам иложи бўлмаган швейцар соатини топишди. Соат миллари 10:06 да қотиб қолган эди. Унинг орқа қопқоғида соат айнан Швейцарияда ишлаб чиқарилганлиги тўғрисидаги ёзуви бор эди. Ҳозирча олимлар тегилмаган қабрга соат қандай тушиб қолганлигини изоҳлай олишмаяпти.

Вақт саёҳатчилари тўғрисида бир неча ўнлаб ҳикоялар мавжуд. Афсуски, ҳеч бир сайёҳ ўз ҳикоясининг ишончли далилларини тақдим этмаган ва уларнинг ҳақиқатга яқинлиги тўғрисидаги саволлар ҳамон очиқлигича қолмоқда.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.