Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими Каттақўрғон шаҳридаги 36 та маҳалла раислари билан алоҳида суҳбатлашди

Суҳбатда ҳар бир маҳалла раиси ҳудудида фаолият кўрсатаётган бино, унинг моддий базаси бўйича вилоят ҳокимига ахборот берди.

Хусусан, Қўшҳовуз МФЙ раиси С.Негматов, Ноқис маҳалласи раиси Ф.Абдуллаев ҳудудни ободонлаштириш, йўлларни асфальт қилишда ёрдам сўради. Бошқа маҳалла оқсоқоллари мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикрларини билдиришди.

- Маҳалла давлат ва жамиятни боғлаб турувчи кўприк бўлиши лозим, - деди вилоят ҳокими. – Унинг раиси эса аҳоли ҳаёти билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилувчи куч сифатида ўзини кўрсатиши керак. Маҳалла институти ва у томонидан бажариладиган ваколатлар ўтмишда Шарқ мутафаккирлари – олимлар, давлат ва жамоат арбобларининг ҳам эътиборидан четда қолмаган. Хусусан, Муҳаммад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк алломалар асарларида адолатли жамият ва инсоннинг қадр-қиммати улуғланган. Жамоа (маҳалла) бўлиб яшаш тарзи, улар томонидан амалга оширилган вазифа ва ваколатлар қадрланган.

Учрашув сўнггида ҳар бир маҳалла бўйича аниқ манзилли режа ишлаб чиқиладиган бўлди. Маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, аҳолига ёрдам бериш каби савобли ишлар давом эттирилади. Билдирилган фикрлар, маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича шаҳар ҳокими Г.Алимовага лойиҳа-таклифлар тақдим этилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.