Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокимининг ўринбосари бирламчи тиббий хизмат сифати билан танишди

Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хуршид Очилов Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада бўлди.

Ҳоким ўринбосари муассасада амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилаётган хатлов натижалари билан танишди. Саломатлик гуруҳларига ажратилган фуқароларга тиббий хизмат ташкил қилиш бўйича маслаҳат ва таклифлар берди.

Шунингдек, Х.Очилов тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда кўрсатилаётган тиббий хизматни сифатини кўтариш, ҳар бир маҳаллада 5 ёшгача бўлган болалар, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, юрак қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича керакли тавсиялар берди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.