Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқаро университет талабалари парламентига президент сайланди

2019 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари тарихида илк бор “Ипак йўли” туризм халқаро университетида талабалар парламенти президенти сайловлари бўлиб ўтди.

Талабалар парламенти ўзи нима? Талабалар парламенти - талабаларнинг ўз-ўзини бошқаришида ягона орган бўлиб, талабалар ҳаёти, фаолиятининг муҳим масалаларини ҳал этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш, фойдали ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган мустақил оммавий фаолиятининг ўзига хос шаклидир.

Талабалар парламентининг мақсад ва вазифалари ёшларнинг жамият ҳаётидаги муҳим ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, талабаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли танлов ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар, ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Университет ёшлари энг фаол, илғор беш нафар талаба номзодини илгари сурди. Номзодлар ўзларининг фаолиятини намойиш этувчи ишчи дастурлари билан чиқиш қилди. Кейин номзодларга университет талабалари томонидан яширин овоз берилди.

Натижаларга кўра, меҳмонхона бизнеси факультетининг 2-босқич талабаси Карим Зиёев университет талабалари парламенти президенти этиб сайланди.

Н.АБДУВОҲИДОВА,

университетнинг жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи.