Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хушхабар: тойлоқлик спортчилар Осиё чемпиони

Айни пайтда Жанубий Кореяда спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада  Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари ҳам фаол иштирок этмоқда. Чемпионатнинг бугунги кунигача тойлоқлик 9 нафар спортчи олтин медални қўлга киритди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ўқувчилари 2019 йил давомида жаҳон чемпионатларида қатнашиб, 3 та бронза, Осиё чемпионатларида 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза, халқаро турнирларда 4 та олтин, 5 та бронза, республика мусобақаларида 124 та олтин, 108 та кумуш, 125 та бронза, республика турнирларида 6 та олтин, 21 та кумуш, 42 та бронза медалларини қўлга киритган.

Тўлқин СИДДИҚОВ.