Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Японияга ишга юбориш учун танишларини 20 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «R.W.» хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5.000 АҚШ долларидан жами 20.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.