Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яқин қариндошларнинг ишончномасиз автомашина ҳайдаши масаласида расмий изоҳ берилди

ҳақида хабар берилган бўлса-да, эски намунадаги суғурта полислари бланкаси билан юриб бўлмаслиги муаммоси юзага келганди.

Ушбу муаммога ИИВ ЙҲХББ бошлиғи О.Саидов изоҳ берган, деб ёзмоқда блогер Хушнудбек Худойбердиев.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 915-сон қарорига асосан транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкинлиги белгиланиб, янги намунадаги суғурта полиси бланкалари ҳам тасдиқланган.

Ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунда суғурта компаниялари томонидан янги намунадаги суғурта полиси бланкаларини чоп этиш ва амалга киритиш бўйича муаммо мавжуд.

Таъкидлаш лозимки, мазкур муаммонинг ечими топилишидан энг аввало биз манфаатдормиз. Чунки йўл-патрул хизмати инспектори билан ҳайдовчи ўртасидаги муносабатларнинг қай тарзда шаклланиши ҳам шунга боғлиқ. Шу билан бирга, Молия вазирлиги суғурта назорати давлат инспекцияси мазкур муаммони қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича чоралар кўраётганлигини маълум қиламиз», дейилади изоҳда.