Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар келажагига нима таҳдид соляпти?

Самарқанд халқаро аэропортида “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар бошқармалари, вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда коммуникация ва информацион технологияларнинг тараққиёти терроризмни тарғиб қилувчи гуруҳлар томонидан ёшлар онгига ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларини кенгайтираётгани хусусида сўз борди. Айниқса, айрим ёшларнинг илмсизлиги туфайли билиб-билмай турли ёт оқимларга қўшилиб кетаётгани таъкидланди.

Тадбирда адашганларнинг аянчли қисмати акс эттирилган “Надомат” видеофильми намойиш этилди.