Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ёшлар уйи"дан квартирани қандай олиш мумкин?

– 2018 йилда ёшлар учун қаерда уйлар қурилмокда?

Нодира МАҲМУДОВА,

Самарқанд шаҳри.

 

Вилоят ҳудудида 2018 йил учун шаҳарлар марказида 90 та ва қишлоқ жойларида 70 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли ҳамда намунавий лойиҳадаги "Ёшлар уйи" қурилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда "Ёшлар уйи" Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Тойлоқ, Паст Дарғом, Ургут, Булунғур ҳамда Иштихон туманларида қурилмоқда.

***

– "Ёшлар уйи"дан квартира олиш тартиби қандай?

Дилшод ЯХШИЕВ,

Самарқанд тумани.

 

Квартиралар ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига эга ва тураржой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (давлат мукофотлари, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари)га берилади.

***

– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жиноят йўлига кириб қолган ёшларга ёрдам бериб келмокда. Ушбу ташкилот адашган ёшларга ҳам кафил бўла оладими?

Санжар ҚОСИМОВ,

Тойлоқ тумани.

– Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ўртасида 2017 йил 5 декабрда имзоланган меморандумга асосан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига мурожаат қилган 52 нафар ёшларга республика "Ёш ҳуқуқшунослар" кенгаши билан келишилган ҳолда енгиллаштирувчи жазо берилган ва кафиллик асосида жазодан озод қилинган.

Саволларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят

кенгаши раиси Абдулла АСЛОНОВ жавоб берди.