Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёзги стационар оромгоҳларда 14440 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мўлжалланмоқда

Вилоят ҳокимлигида 2019 йилнинг ёз мавсумида болаларнинг ёзги дам олишини ташкил этиш, оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш ва соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Муҳокамада жорий йилда 23 та стационар турдаги оромгоҳларда 14440 нафар шундан, 1-3-сменаларда 9630 нафар ҳамда қўшимча 4-, 5-сменаларни ташкил этиш ҳисобига яна 4810 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мўлжалланаётганлиги, шу мақсадда 4,3 млрд. сўмга яқин маблағлар йўналтирилиши қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва масъулларга оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш ва соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.