Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 30 ноябрь, №151) сонида ўқинг

 “Халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқимиз учун хизмат қилиши керак”. Президентимиз илгари сурган бу ғояни Халқ қабулхоналари нечоғли ҳаётга татбиқ этяпти? Одамлар дардини бемалол айта оляптими? Халқ қабулхоналари уларнинг муаммоларини қандай ҳал этяпти? Газетамизнинг «Ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар кўп» мақоласида ана шу саволларга жавоб топасиз.

***

Кейинги йилларда Жомбой тумани вилоятда саноат етакчилигини бой бериб қўяётгандек. Бу мавқени тиклаш учун нима ишлар қилиняпти? Туманда янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этишга қанчалик эътибор бериляпти? Тадбиркорликни ривожлантиришга-чи? Бандликни таъминлаш, чет эл капиталини жалб этиш аҳволи қониқарлими? Жомбой тумани ҳокими Ҳамза Тўйчиев ана шу саволлар атрофида фикр юритди.

***

Юртимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторларга шароитлар яратиш борасида қатор ишлар амалга ошириляпти. Бироқ айрим «тадбиркорлар» ҳудудларга инвестиция киритаётган, аҳолига янги иш ўрни яратаётган, иқтисодиётимизнинг ривожланишига ҳисса қўшаётган сармоядорларга кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш ўрнига улардан ўз манфаати йўлида фойдаланишни кўзламоқда. Хитой давлати фуқароси, инвестор Лю Сижун ҳам вилоятимизга, хусусан, Иштихон туманига келиб, бу ердан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали ҳудудга инвестиция киритиш ва қўшимча иш ўринлари яратишни ният қилган эди. Уни «тадбиркор» чув туширди. Бу олғир кимса ким экан?..