Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Zarnews.uz да илк бор: “Гапирадиган” сурат, видео, матн, ҳавола – барчаси биттада

Интерфаол фото сирасига кирувчи ушбу сурат Самарқанд вилояти Матбуот уйида жойлашган “Матбуот тарихи музейи”дан олинган. “Зарафшон” таҳририяти ташаббуси билан ташкил этилган музейдан туширилган ушбу суратдаги белгиларга курсорни олиб борсангиз, музей ҳақида тўлиқ маълумот ва видеолавҳа билан танишишингиз мумкин.

P/S. Ушбу материал Internews кўмагида, россиялик машҳур тренер Юрий Звягинцев иштирокида ўзбекистонлик журналистлар учун ўтказилаётган вебинар натижаси ўлароқ юзага келди. Вебинарда журналистлар «Аудитория эътиборини қаратиш ва уни ушлаб туришда мультимедиа форматларининг самараси» мавзусида ўтказилаётган машғулотларда ахборот сайтларининг ўқимишлилигини ошириш, ўқувчига янги мультимедиа воситалари орқали ахборот етказиш усуллари ўргатилмоқда.