Охирги янгиликлар

Қўшни келди – кўмак келди Маданият

Аммам тўй қиладиган бўлди. Яхши кунда хизматга шайланиб йўл олдик. Кўча бошига етишимиз билан аммамдан олдин қўшнилари бизга пешвоз чиқди. Тўй эртага белгиланган бўлса-да ҳовли ширин ташвишлар билан уёқдан-бу ёққа югурган қўни-қўшни-ю маҳалладошлар билан гавжум. 
Бизни кўриб шодлиги юз чандон ошган аммам билан салом-алик қилгач:
– Тўйда хизмат қилайлик деб вақтлироқ етиб келсагу, қўни-қўшниларингиз бизга юмуш қолдиришмабди, – дедим.
– Қўшни келди – кўмак келди, деб бежизга айтишмаган. Халқимизнинг бирдамлиги, бир-бирига жонкуярлигига кўз тегмасин, – дея аммам қўшниларининг таърифини келтира кетди.
Қўшниларнинг бир-бирига меҳр-оқибати, хурсандчилигу қайғуда ёнма-ён бўлишлари бизга ота-боболардан мерос қадрият. 
Юлдуз УСМОНОВА.