Охирги янгиликлар

Болалар саҳнасида "Миллий рақслар" Маданият

Вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида "Миллий рақслар" республика кўрик фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 
Танлов шартларига кўра, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 9 иштирокчидан ташкил топган гуруҳ мумтоз рақслар, эркин ва яккахон рақс шартлари орқали ўз маҳоратларини намойиш этдилар. 
– Марказимиздаги рақс тўгарагига тумандаги 1-2 умумтаълим мактабларининг 3-4-синф ўқувчи қизларидан 30 нафари қатнайди, – дейди Нуробод туманидаги "Баркамол авлод" болалар маркази услубчиси Фароғат Абжалова. – Қизларимизда миллий рақс санъатига қизиқиш жуда юқори ва бундай кўрик-танловлар улардаги иқтидорни юзага чиқариш, тўгараклар фаолиятини янада жонлаштиришга хизмат қилади.
Кўрик-фестиваль ғолиблари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланмани қўлга  киритишди. 
З.РУСТАМОВА.