Охирги янгиликлар

Ҳар бир асар биз учун қадрли Маданият

Қалбида поклик, онгида вазминлик, юрагида туғён, қуёшдек порлагувчи улкан қалб эгаларига бутун жамиятда, ҳар қандай даврларда эҳтиёж сезилади. Турли хил одамлар билан тошиб қайнаган кураи замин узра бетакрор рангларда камалаклар чексиз коинот томон чарх уради. Кўнглида камалак янглиғ ранг-баранг ёғдулари бўлган инсон қалбида бутун борлиқда мавжуд юлдузларнинг қудрати ястаниб ётади. Ўшандай инсонлардан бири Ўзбекистонимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов эди. 
Биринчи Президентимизнинг ёзган китобларни ўқир эканман, у кишининг халқимиз фаровонлиги Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг бахтли, саодатли бўлиши йўлида жон куйдирганларини ҳис қиламан. Халқ фидойисининг 2015 йилда чоп этилган "Она юртимиз бахту иқболи ва келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир" асарида мамлакатимизни сиёсий-иқтисодий ривожлантириш, таълим-тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларнинг ўрни, яқин истиқболга мўлжалланган режалар, устувор лойиҳалар ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён этилган. Мазкур асарни "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарининг мантиқий давоми сифатида қабул қилиш мумкин. 

Китобнинг "Тарих бамисоли кўзгу", "Аёл бахти жамият бахти", "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик" каби бўлимларини қайта-қайта ўқийман. "Инсон ҳар қандай шароитда ҳам ўтмишини билмаса хато қилади", деган сўзларининг мағзини чақишга ҳаракат қиламан. Буюк бобокалонларимизнинг ҳаёт йўлини ўрганишимиз, тарихни билишимиз ниҳоятда муҳимлигини ҳис қиламан. Биринчи Президентимизнинг "Ўз ҳаёти, ўз тақдирини она Ўзбекистон билан чамбарчас боғлаб, келажак сари катта ишонч билан интилаётган болалар – бу менинг болаларим", деганлари бизга куч, мадад, чўққиларга элтувчи қанот бўлиб хизмат қилади. 

Муҳаммадмурод ЁРҚУЛОВ,
СамДЧТИ талабаси.