Охирги янгиликлар

Тарихий обидаларга саёҳат Маданият

Самарқанд шаҳар ва туман ҳокимликлари,  ҳуқуқ-тартибот идоралари, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ички ишлар идоралари махсус ҳисобидан чиқарилган фуқаролар фарзандларининг шаҳардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларга саёҳати ташкил этилди. 

Болалар Амир Темур, Хўжа Дониёр мақбаралари, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб, ушбу масканларнинг тарихи, аждодларимиз бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. 
– Ёш авлоднинг юксак маънавиятли, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлиб камолга етишида бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Элёр Улуғмуродов. – Тарихий обидалар ёшларда ота-боболаримиздан фахр-ифтихор туйғуларини мустаҳкамласа, бугунги бунёдкорлик ишлари уларни бу яратувчиликка ҳисса қўшишга ундайди.
Ташкилотчилар томонидан болажонлар учун дастурхон ёзилди.  Концерт дастури намойиш этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди. 
 Бахтиёр МУСТАНОВ.