Охирги янгиликлар

Китоблар музейи бўлса... Маданият

Китоб инсонни комилликка етакловчи асосий омил ҳисобланади. Шундай экан, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Бу борадаги вазифалар Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган. Уларга қўшимча ҳолда Самарқанд шаҳрида китоблар музейини ташкил этишни таклиф этаман. Чунки шаҳримиз Шарқ цивилизациясининг бешиги сифатида азалдан ноширлик фаолияти ва китоб чоп этиш (кўпайтириш) маркази бўлиб келган. 
Ҳали бундай музей мамлакатимизнинг бирор минтақасида ташкил этилмаганлиги сабабли Самарқандда "Китоблар музейи"нинг таъсис этилиши ва унда ноширлик фаолиятига оид тарихий китоблар ҳамда китоб чоп этиш ускуна-жиҳозлари мужассам қилиб қўйилса, нафақат фуқароларимизда, балки шаҳримизга ташриф буюрган чет эллик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотар эди.  
Йўлдош СУЮНОВ.