Охирги янгиликлар

"АЛПОМИШ" ЎРНИДА ТУРИСТИК МАЖМУА Маданият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14-15 апрель кунлари вилоятимизга ташрифи доирасида берган топшириқлари 2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича "йўл харита" яратилишига асос бўлди.
– Вилоятимиз ҳудудида 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд, – дейди туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илҳом Сувонов. – Шунингдек, туризм фаолияти билан шуғулланадиган 176 та субъект, шулардан 71 таси туроператорлар ҳамда бир вақтнинг ўзида 4500 нафар меҳмонларни жойлашиш имкониятига эга бўлган 105 та замонавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда, сайёҳлар ташриф буюрадиган сайёҳлик маршрутлари ҳамда туристик субъектларнинг деярли барчаси Самарқанд шаҳрига тўғри келади.

"АЛПОМИШ" ЎРНИДА ТУРИСТИК МАЖМУА

Самарқанд шаҳрида жойлашган собиқ "Алпомиш" заводи ўрнида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, кўнгилочар ва савдо марказлари, шунингдек, амфитеатр, турли миллатлар таомларини тайёрлайдиган ресторанлар, кафелар, боулинг марказлари, караоке-бар, сувенир дўконлари ва бошқа туризм инфратузилмаларини ўз ичига оладиган "Samarkand City" туризм ҳудуди барпо этилиши шаҳарнинг туристик салоҳиятини ошириши шубҳасиз. 

"АЛПОМИШ" ЎРНИДА ТУРИСТИК МАЖМУА

Шунингдек, Университет хиёбонида шаҳар қиёфасини бузиб турган собиқ "Интурист" меҳмонхонаси ўрнида замонавий янги меҳмонхона комплекси барпо этилади. 

Агар рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2016 йилда сайёҳлик ташкилотлари томонидан туристик хизматлар экспорти ҳажми 130,2 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 116,4 фоизга ўсган.
2017-2021 йилларда 40 та янги меҳмонхонани ишга тушириш, туристик объектларда маданий тадбирларни ўтказиш белгиланиб, 2017-2018 йилларда қиймати 26 миллиард 150 миллион сўмлик 14 та янги меҳмонхона қурилиши бўйича лойиҳа таклифлари ва лойиҳа ташаббускорлари аниқланиб, аксариятида қуриш ишлари бошлаб юборилган.
А.ИСКАНДАРОВ.